Ҳуқуқ билимдонлари

    2018 йилнинг 27 апрель куни Самарқанд шаҳридаги  29-умумтаълим мактабида “Ҳуқуқ билимдонлари-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида 2018 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ва ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда вазирликнинг 2018 йил 1 февралдаги 27-сонли буйруғига асосан ташкил этилган ушбу танловда вилоятдаги барча туман (шаҳар)лардан  жами 80 нафар иштирокчилар қатнашди.

Мазкур танлов вазирликнинг намунавий Низоми талаблари асосида ташкил этилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланди.

“Ҳуқуқ билимдонлари-2018” кўрик-танлови натижаларига кўра,

 

Самарқанд тумани  “Ёш юристлар” жамоаси 1-ўринни,

Самарқанд шаҳар “Юрт келажаги” жамоаси  2-ўринни,

Ургут туманининг “Олтин низом” жамоаси  3-ўринни қўлга киритди.

 

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055