Солиқ билимлари-болаларга

Жорий йилнинг 25 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 23 декабрдаги 238/330/49-қ/қ-сонли қўшма буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 17 мартдаги 14-К-сонли кўрсатмаси ижросига кўра, ўқувчи-ёшлар ўртасида солиқ маданияти ва саводхонлигини шакллантириб бориш мақсадида “Солиқ билимлари-болаларга” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари “Солиқ тўғрисидаги тушунчалар акс эттирилган расмлар чизиш”, 5-9 синф ўқувчилари “Солиқ мавзусини ҳикояларда акс эттириш” мавзусида ижодий иш ёзиш шартларига кўра,  ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра,

умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари ўртасида “Солиқ мавзусининг суратлардаги акси” номинацияси бўйича:

         Самарқанд шаҳар 51-умумталим мактабининг 4-синф ўқувчиси Холмуродова Алина 1-ўринни;

Нарпай туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси  Холмуродова Диёра 2-ўринни;

  Оқдарё туманидаги  45-ИДУМнинг 4-синф ўқувчиси Рустамова Дилдора            3-ўринни эгаллади.

5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Солиқ мавзусини ҳикояларда акс эттириш” номинацияси бўйича:

   Оқдарё туманидаги 45- ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Зарипов Абдулазиз 1-ўринни, Самарқанд шаҳар  33-умумтаълим мактабининг  9-синф ўқувчиси Эсанова Фарангиз 2-ўринни, Иштихон туман 1-ИДУМ  9-синф ўқувчиси  Ш.Баҳодирова 3-ўринни эгаллади.