Ислом Каримов асарлари билимдони

     2018 йил 26 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ва 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3404-сон “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 68-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган танловда вилоятдаги умумтаълим мактабларидан мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни эгаллаган жами 16 нафар 9-10-синф ўқувчилари иштирок этишди.

”Кўрик-танлов Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган  Низом асосида ташкил этилиб, ўқувчилар танлов шартларига кўра, реферат тақдимоти, тест синови ҳамда оғзаки савол-жавоблар орқали ўз билимларини намоён этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Нарпай туманидаги 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Покиза Маҳмудова 1-ўринни, Пахтачи туманидаги 11-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Раъно Неъматова 2-ўринни, Самарқанд туманидаги 23-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Улуғбек Ҳайдаров 3-ўринни эгаллади.

Танлов ғолибларига вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055