ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

            Халқ таълими вазирлиги томонидан март-апрель ойлари “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинганлиги  муносабати билан Тайлоқ туманидаги 14-умумтаълим мактабида семинар ташкил этилди. 

Вилоят халқ таълими бошқармаси  масъул ходимлари ҳамда Нуробод, Булунғур, Ургут ва Самарқанд туманларидан ташриф этган таълим муассасалари директорлари иштирокида ўтказилган семинарда сўзга чиққанлар мактабда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг намунали йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Семинар иштирокчилари мактабдаги спорт майдончаси, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, югуриш йўлакчалари, баландликка ва узунликка сакраш, теннис майдончаларида олиб борилган  ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Таъкидланганидек, таълим муассасасида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларига татбиқ этишга арзигулик ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Нуробод, Булунғур, Ургут ва Самарқанд туманларидан ташриф этган таълим муассасалари раҳбарларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини намунали ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Мактабнинг “Кўзмунчоқ” рақс дастаси томонидан ижро этилган қувноқ куй-қўшиқлар иштирокчиларга  манзур бўлди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055