“Республика ўқувчи- қизлар саммити”да ғолиблар сафида

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган  “Республика ўқувчи-қизлар саммити”да вилоятимиз шаҳар, туманларидан 16 нафар ўқувчи-қизлар фаол иштирок этишиб, вилоятимиз жамоаси 4 та йўналиш бўйича ғолиблар сафидан ўрин эгаллашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 1200 та умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг 298334 нафарини ўқувчи –қизлар ташкил этади, 9-10 синфда ўқийдиган ўқувчи-қизлар сони эса 43993 нафардан иборат. Вилоятдаги  барча умумтаълим мактабларининг 9-10-синфларида  таълим олаётган ўқувчи–қизлар мазкур буйруқ ва “Республика ўқувчи–қизлар саммитини”ни ўтказиш тўғрисидаги  Низом билан тўлиқ таништирилди  ҳамда Саммит ўқувчи-қизларга уларнинг   қизиқиши, истеъдод  ва қобилиятларини шакллантириш ва юзага чиқаришга имконият яратиб бериши, шарқона тарбия, миллий ва умуммиллий қадриятлар билан бирга инновацион билимларини мукаммалаштириш ва келажакда касб эгаллашга бўлган истакларини мустаҳкамлаши тўғрисида тушунчалар берилди.

Мазкур    кўрик-танлов  6 та йўналишда: Ахборот технологиялари,  Медиа ва журналистика, Тадбиркорлик ва иқтисод йўналиши, Инновацион менежмент, Таълимга оид ижтимоий лойиҳалар, Санъат ва ижод йўналишларида ўтказилиб, қизларнинг қизиқишлари ва қобилиятларига қараб  Саммитда иштирок этишни истаган ўқувчилар анкета-саволнома ва оғзаки суҳбатлар асосида саралаб олинди.

Танловда республикамизнинг турли вилоятларидан иштирок этган 30 нафар  ўқувчи-қизлар Халқ таълими вазирлигининг дипломи  билан тақдирланди.

Вилоятимиз жамоаси 4 та йўналиш бўйича 4 та диплом олишга муяссар бўлди. Жумладан, “Таълимга оид ижтимоий лойиҳалар” йўналишида  Самарқанд шаҳридаги 45-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Маржона Самадова “Энг яхши ижтимоий лойиҳа” номинацияси бўйича, Ахборот технологиялари йўналишида Самарқанд туманидаги 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Афруза Истатбоева “Энг яхши лойиҳа” номинацияси бўйича, Медиа ва журналистика йўналишида Иштихон туманидаги 1-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Мунаввар Толибоева  “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича, Оқдарё туманидаги 45-ИДУМнинг 9-синф ўқувчиси Мадина Қаноатова эса “Санъат ва ижод йўналиши” да “Энг яхши рақс” номинацияси бўйича ғолиблар сафидан ўрин эгаллашди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055