Битирувчилар билан “Карьера кунлари-2018 ” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Битирувчилар билан “Карьера кунлари-2018 ” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

         2018 йил 30 март куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017-2018 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш мақсадида иш берувчилар иштирокида “Карьера кунлари-2018” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.   

Вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, мактабгача таълим бошқармалари ва Самарқанд шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарияти вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ўқув ишлари бўйича проректори Ф. Рўзиқулов таълим муассасасида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, 2017-2018 ўқув йилида институтдаги мавжуд йўналишлар ва битирувчилар тўғрисида ахборот берди.

Меҳнат ярмаркасида ишга танлов юзасидан иш берувчилар билан битирувчилар ўртасида ўзаро суҳбат ўтказилиб, таклиф ва тавсиялар берилди.

Leave a Reply