БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб – ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги 18Қ/Қ, 20, 13 Қ/Қ-сон қарори (рўйхати рақами 1962, 2009 йил 2 июнь) билан тасдиқланган Академик лицейлар, касб –ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ умумтаълим мактабларининг 9-10 синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг вилоят 3-босқичини  ўтказиш мақсадида 17 февралдаги 42-б-сонли буйруғи чиқарилиб, туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига етказилди.

Мазкур буйруққа асосан, 2018 йил 23-25 март кунлари Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган   781  нафар 9-10-синф ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди.  Олимпиаданинг тантанали очилиш қисмида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев, бошлиқ ўринбосари Қ.Саидов, методик хизмат бўлими бошлиғи Д.Сайдуллаева сўзга чиқиб, ўқувчиларни табриклади. Шунингдек, Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси М.Шомуродова барчага омад тилаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

18 та умумтаълим фанларидан ўтказилган олимпиаданинг 3-вилоят босқичини адолатли ва холисона баҳолаш учун Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтидан профессор-ўқитувчилар ҳамда вилоятимиздаги умумтаълим мактабларининг олий тоифали, тажрибали ўқитувчилари жалб қилинди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, умумтаълим фанларидан 9-синфлар бўйича   89 нафар, 10-синфлар бўйича 52 нафар ўқувчилар ғолибликни эгаллашди.

Олимпиада жараёнини адолатли, холисона ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида  ота-оналар вакиллари ҳам қатнашиб, ўзларининг ташаккурномаларини билдиришди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055