СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ бош вазифамиз

       

Жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

        Йиғилишда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов иштирок этиб, мустақил юртимизда таълимга, ёшларга қаратилаётган улкан эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда халқ таълими тизими ходимлари олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Халқ таълими вазири У.Иноятов бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган даврда халқ таълими тизими ходимлари энг фаол куч сифатида жамиятдаги ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини халқ онгига сингдириши лозимлигини таъкидлаб, ўқувчи-ёшлар таълим-тарбиясида оила, маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг жисмонан соғлом, маънан етук авлод бўлиб камол топиши йўлида барча имкониятлардан самарали фойдаланиш, туман, шаҳарларда ташкил этилган таянч мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, бунда олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш, ўқув ишлаб чиқариш муассасаларининг касб-ҳунар йўналишларини ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Видеоселектор йиғилишида таълим муассасаларида баҳорги ободонлаштириш ишларини намунали ташкил этиш, жорий йилнинг 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ўтказиш, ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларини мазмунли ташкил этиш ва ички туризмни ривожлантириш, умумтаълим мактабларининг  ўқувчи-қизлари ўртасида “Республика ўқувчи-ёшлар саммити”ни  ташкил этишда ҳудудий халқ таълими  бошқарув органларининг масъулиятини ошириш тўғрисидаги масалалар бўйича вазирлик масъул ходимларининг ахбороти тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                                                                            

Leave a Reply

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055