УЗЛУКСИЗ МЕТОДИК ХИЗМАТНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕТОДИСТНИНГ ЎРНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

    

 

  2018 йил 15-16 март кунлари Самарқанд шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Республика таълим маркази директори Музаффар Эсанов, мониторинг бўлими бошлиғи Баҳром Қўзибоев иштирокида вилоятда методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, методистлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

     Семинар йиғилишида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев республикамизда муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқ фаровонлиги, ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор ва чексиз ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди.

Республика таълим маркази директори Музаффар Эсанов, мониторинг бўлими бошлиғи Баҳром Қўзибоев, Самарқанд вилоятида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар натижавийлиги, инспектор-методистлар ҳамда фан методистлари фаолияти самарадорлиги таҳлили ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини оширишда туман, шаҳарларда ташкил этилган таянч мактаблари фаолияти самарадорлигини таъминлаш масалалари тўғрисида  бошқарма бошлиғи ўринбосари Қ. Саидов маъруза қилди.  

Йиғилишда Самарқанд вилоятида таълим соҳасида эришилган ютуқлар билан бирга амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, узлуксиз методик хизматни таъминлашда туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари ва фан методистларининг ўрни ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўқув–семинарларда туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари учун вилоят халқ таълими бошқармаси методистлари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Жумладан, “Долзарб мавзу (методистлар диагностикаси натижасида аниқланган бўшлиқлар асосида)” бўйича бошқарманинг методик хизмат бўлими бошлиғи  Д. Сайдуллаева, “Таълим муассасаларида  узлуксиз методик хизмат кўрсатишни ташкил этишнинг ҳуқуқий- меъёрий, ташкилий-услубий ва ўқув-методик асосларини такомиллаштириш” мавзусида она тили ва адабиёт фани методисти Д.Абдураҳмонова,  “Ўқитишнинг ўқувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилган самарали метод ва шакллари” мавзусида табиий фанлар  методисти Б. Назаров, “Компетенциявий ёндашув асосида ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг ўқув натижаларини баҳолаш ва улар асосида бўшлиқларни аниқлашнинг халқаро технологиялари” мавзусида рус тили фани методисти Ш.Марупов, “Ўқувчи ва ўқитувчиларнинг эҳтиёжлари асосида методик материаллар (дарс ишланма, методик тавсия, методик кўрсатма ва ҳ.к)ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш усуллари” мавзусида  бошланғич таълим методисти  Г. Ўринова, “Методистнинг шахсий ва касбий фаолиятида дастурий ахборот майдонини ташкил этиш, электрон ахборот таълим ресурсларини қўллаш ва яратиш компетенцияларини ривожлантириш” мавзусида аниқ фанлар методисти  О. Холбўтаев, “Умумий ўрта таълимда компетенциявий ёндашув асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва натижавийлигини мониторинг қилишда методист ҳамда методист-инспекторларнинг ҳамкорлик фаолиятини ташкил этиш” мавзусида ижтимоий фанлар методисти Н.Ҳамроев маъруза қилдилар.

 

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055