Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари учун методик тавсия

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари учун методик тавсия

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанга бўлган қизиқиши, диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай билиши, ўқитувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга ўқитувчининг  фаолияти ҳам аниқланади. Чунончи ўқитувчининг ўқув дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши, дарс жараёнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиш, ўқувчилар билан якка ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади.    Методик тавсия      Тавсия усти

Ўқитувчининг дарсини бир неча марта кузатиш ва таҳлил қилиш унинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларнинг ўзлаштириши, билим даражаси каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш имконини беради.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг дарсларини  таҳлил қилишда кўпинча кузатувчилар дарсга яхлит тизим сифатида қарамай, кўпроқ ташқи жиҳатларига баҳо берадилар, дарснинг мазмун-моҳияти хусусида юзаки мулоҳаза юритадилар. Шунингдек, дарс таҳлилида ўқитувчининг кўргазмали қуроллардан фойдаланиши, дидактик карточкалар билан ишлаши ва ҳоказолар айтилади-ю, аммо улардан нима мақсадда, қайси вазиятда фойдаланилгани, қанчалик самара берганлиги,, вақт тақсимотига тўғри амал қилинганлиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олганлиги ёки олмаганлиги каби масалалар тўғрисида фикр юритилмайди. Бундан ташқари яна бир жиддий камчилик ўқитувчининг ўзини-ўзи таҳлил қилишга эътибор қаратмасликдир. Ўзини-ўзи таҳлил қилиш тамойили ўқитувчининг ўз фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ва  бартараф этишга оид мақсадли йўлни белгилаб олишга асос бўлади. Ўқитувчилар аксарият ҳолларда дарс жараёнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўядилар.  Методик тавсия     Тавсия усти

Leave a Reply

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055