БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚНИ ЎСТИРИШ

Ўқитувчиларнинг дарсларини тизимли таҳлил қилиш ўқитувчиларга амалий-методик тавсиялар беришга ва натижада дарс самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Мусурманова Мухайёнинг “Баён ёзишни ўрганамиз”  номли услубий кўрсатмасига тақриз

Замонавий таълимни ташкил этишда қўйилаётган муҳим талаблардан бири қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Бунда ўқувчиларга муайян билимларни етказиб бериш билан бирга улар фаолиятини назорат қилиш ва эгаллаш билим, кўникма, малакалари ва  компанентларни рағбатлантиришда алоҳида эътибор берилиб, ҳаётга тадбиқ этишга ўргатилади.   БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚНИ ЎСТИРИШ

Бу услубий қўлланма ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма  нутқини ривожлантиришда хизмат қилади ҳамда фикирлаш қобилиятларини ўстиради.

Шунингдек ўқитувчиларга тайёр услубий қўлланма бўлиб, расмли элемкентлардан тузилган. Бундан ташқари услубий қўлланма ўқувчиларнинг мустақил ишлашдари учун ҳам қулай яратилгандир.

Биринчи президентимиз томонидан келажак авлод тарбиясига берилаётган бундай катта эътибор таълим тизими ва педагоглар зиммасига улкан вазифаларини юкламоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш чуқур билим ва катта маҳоратни талаб этади. Таълим тизимига янгиликларни олиб кириш, замонавий педагогиc технологияларидан унумли фойдаланиш бугунги  асосий   вазифалардандир.

Бугунги кунда таълим жараёнига янги-янги ахборот технологияларалининг кириб келиши жадаллашмоқда ва бу таълим жараёнини янада сифатли ташкил этишга таъсир кўрсатаёгани амалда ўз натижаларини кўрсатмоқда.

Ўзбек халқининг улуғ алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний асарларида ёш авлодга билим беришнинг турли йўллари ва воситалари ҳақида тушунчалар берилган бўлиб уларни мустақил фикрлайдиган, янгилик ярата оладиган қилиб тарбиялаш хусусида тўхталиб ўтган.

Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар асарида Беруний схоластик методлардан воз кечиш, дарс самарадорлигини ошириш йўлларини излаш болаларнинг хотирасини ривожлантиришга,  фикрлашга ундашини таъкидлаб ўтган “Мақсад гапни чўзиш эмас,  балки ўқувчини зериктирмаслик, чунки доимо бир хил нарсага қарай вериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади.  Ўқувчи фандан-фанга ўтиб турса турли боғларда юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмасдан бошқаси бошланади ва у киши ҳар бир нарсада ўзига яраша лаззат бор дейилганидек уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди. Бир хил нарса чарчатади, хотирага малол келтиради”

Буюк Амир Темур ўзининг ўгитларида ҳар бир ишни бошлаган бутун диққат,зеҳн ва бор кучини, шу ишга қаратиш лозимлигини таъкидлаган: “Азму жазм билан иш тутдим.Бирон ишни қилишга қасд қилган бўлсам,бутун вужудим билан боғланиб,битирмаганимча ундан қўлимни тортмадим”.

Эътибор қилинса, аждодларимиз меросида таълимда қизиқиб ўрганишга катта эътбор қаратилади,шунингдек, таълимни ташкил этиш маҳорати ўрганишнинг асосий шарти сифатида келтирилган.

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг малакали мутахассислар тайёрлашга катта эътбор бериб келинмоқда.  Замонавий билимлар сари кенг йўл очиш таълим тизимини такомиллаштиришда янги ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш ҳозирги куннинг муҳим талабига айланади.

Шунинг учун боғча ёшидан то мукаммал касбни эгаллагунга қадар янги ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Рус синфлар учун математика  ва она тили фанларидан ёзилган дарс ишланмаси илмий жиҳатдан тўғри технологик харита ва режа асосида ёзилган бўлиб, бундай дарс ишланмаларини ёзиб, дарсларини мазмунли ва қизиқарли олиб борадиган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини вилоят миқиёсида, республика миқиёсида оммалаштирилса, мазмунли ва сифатли-самарали дарслар кўпайиб, ёш ўқитувчилар учун услубий ёрдам бўлади.

 

Самарқанд вилояти 

 халқ таълими бошқармаси методисти.                            Г.Ўринова,           БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚНИ ЎСТИРИШ

Leave a Reply

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055