Навоий ворислари

2018 йилнинг 12-13 февраль кунлари  Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида “Навоий ворислари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 05-05/1-4-87-сонли хатига асосан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ таълими вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 14 апрелдаги “Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, асарларининг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғибот қилиш, ўзбек мумтоз адабиёти, миллий маънавиятимизнинг ривожланишида Навоий ижодини халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини рағбатлантириш мақсадида “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 21-сон қарорига асосан ташкил этилган  мазкур кўрик-танловда “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган Пастдарғом туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Юсупова Севинч Отабек қизи ҳамда ушбу мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хушбақова Феруза Нормаматовна иштирок этишди.

Танлов якунларига кўра, Пастдарғом туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Севинч Юсупова “Навоий ғазалларини хорижий тиллардаги таржималарини ёдлаш” номинацияси бўйича ғолибликни эгаллаб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055