Навоий асарларида борлиқ мужассам

    Ўтмиш билан бугунни боғловчи ўлмас асарлар, тилимиз, маънавиятимиз, адабиётимиз ва халқимиз учун  бениҳоя қадрли. Айниқса, Алишер Навоийнинг бизга қолдирган бой мероси, ўзбек адабий муҳитининг шаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Навоий ўз асарларида, ҳар бир байтида, айниқса, борлиқ мулкини, табиат гўзаллигини, ишонч ва садоқатни, вафони куйлаган. Уларнинг инсон ҳаётидаги ўрнига алоҳида урғу берган.

      2018 йил 9 февраль куни вилоят Ахборот-ресурс марказида сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб “Алишер Навоий — маънавиятимиз тимсоли” мавзусида адабиий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Ахборот-ресурс маркази директори Юсуф Муҳаммадиев  шеърият мулкининг султони, давлат ва жамият арбоби Низомиддин мир Алишер Навоийнинг 577 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 535 йил тўлиши муносабати билан уларнинг  ҳаёти ва фаолияти, дурдона асарлари, халқ фаровонлиги йўлида малга оширган эзгу ишлари, келажак авлодлар учун қолдирган бой маънавий мероси ҳақида сўз юритди.

Самарқанд шаҳридаги 48-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳтарам Умарова раҳбарлигидаги 4-“Ж” синф ўқувчилари  Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидан кичик саҳна кўринишлари  намойиш этиб, шоирнинг рубоий  ва қитъаларини ёддан  ифодали ўқиб бердилар.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055