ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ЁШЛАРГА КАСБ СИРЛАРИНИ ЎРГАТАДИ

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги йиғилишида  берилган топшириқларига биноан, Ўзбекистон Республикасида 11 йиллик таълим тизимига ўтиш юзасидан кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг талаб ва истаклари  ўрганилиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида 2016-2017 ўқув йилида 1223 та умумтаълим мактабларининг 9-синфини жами 55338 нафар ўқувчилар битирди.

Бугунги кунда 1029 та умумтаълим мактабларида 10-синфлар ташкил этилиб, 1345 та синфларда ўқувчилар дарс машғулотларида иштирок этишмоқда.

10-синф ўқувчилари учун 22 та фанлардан дарсликларнинг электрон шакли тиллар кесимида (ўзбек, рус, тожик) тўлиқ таъминланди ҳамда 18 номдаги 898086 дона ўқув дарсликлари тарқатилди.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилган касбий таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил                                 5 сентябрдаги №286-сонли буйруғига асосан, 10-синф ўқувчиларига жами 40 та касблар йўналишлари бўйича 182 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди.

124 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда 58 та узоқ тоғли-чўл ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб, мактаб-интернатларида  ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиб, 10-синф ташкил этилган умумтаълим мактаблари ҳамда мажмуалар ташкил этилган таълим муассасалари ўртасида шартномалар тузилди.

10-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бир вақтда ўзлари танлаган йўналишлар  бўйича касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига тажрибали ва малакали педагог ходимлар билан бир қаторда касбий таълим усталари жалб этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 15 сентябрига қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун касблар бўйича ўқув дастурлари барча ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган таълим муассасаларига етказилди ва педагог ходимларга умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун касблар бўйича ўқув дастурларини тажриба-синовдан ўтказишда узлуксиз ва манзилли амалий методик ёрдам кўрсатиш ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчиларига дарс машғулотлари ўтиш ҳамда  ўқув ишлаб чиқариш  амалиётларини ташкил этиш учун  фан ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжлар ўрганиб чиқилди. Мавжуд эҳтиёжлар 2017 йилда  олий ўқув юртларини тамомлаган 2259 нафар битирувчилар ҳисобига, бир ставка ҳисобида 1077 нафар ёш мутахассислар ҳисобига таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги №868-сонли ”Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 28 октябрдаги № 647-Қ-сонли, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги №341-сонли буйруғи асосида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тўлиқ шакллантирилиб, ҳозирги кунда мажмуалар ўз фаолиятини бошлади.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари иштирокида семинар машғулотлари ўтказилди.

Жумладан, Пастдарғом, Тайлоқ, Булунғур, Жомбой, Пахтачи, Нарпай, Иштихон  туманларида  ташкил этилган ўқув амалий семинарларда ота-оналар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055