БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

  2018 йил 9-10 январь кунлари вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 21 декабрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича 2-босқич (туман, шаҳар) олимпиадаларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг  9- ва 10-синфлар ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларнинг 2- (туман, шаҳар) босқичи ўтказилди.

  Умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг 1-(мактаб) босқичида вилоятдаги 1209 та умумтаълим мактабларидан 34776 нафар 9-10-синф ўқувчилари иштирок этган бўлса, олимпиаданинг 2-(туман, шаҳар) босқичида олимпиаданинг мактаб босқичида ғолиб бўлган 3630 нафар 9-синф, 2420 нафар 10-синф ўқувчилари қатнашишди.

Фан олимпиадаси барча туман, шаҳар халқ таълими  бўлимларида барча шароит ва қулайликларга эга бўлган таълим муассасасида юқори савияда ташкил этилиб, ҳакамлар ҳайъати таркибига умумтаълим мактаблари, ҳудуддаги коллеж, академик лицейлардан малакали ва тажрибали ўқитувчилари бириктирилди.

Мазкур тадбир, айниқса, Самарқанд шаҳри, Иштихон, Оқдарё, Пастдарғом, Самарқанд туманлари халқ таълими бўлимлари томонидан юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Фан олимпиадаларининг иккинчи босқичида 18 та умумтаълим фанларидан уч босқичда (ёзма иш, тест, оғзаки (лаборатория иши),  ҳар бир фандан 9-синфлар бўйича 427 нафар, 10-синфлар бўйича 331 нафар ўқувчилар ғолибликни эгаллаб, олимпиаданинг 3-вилоят босқичига йўлланма олишди.

Фан олимпиадасининг ҳар бир тури бўйича натижалари шу куннинг ўзида ўқувчилар ва ота-оналарга эълон қилинди.

 

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055