ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

      2018 йил 25 январь куни Самарқанд шаҳридаги ҳарбий-қурилиш йўналишидаги академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2018 йил 10 январдаги кенгайтирилган йиғилишида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори лавозимларига нафақадаги ҳарбий хизматчиларни, директор ўринбосарлари лавозимларига халқ таълими                                                                мутахассисларини тайинлашни ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларга асосан йиғилиш бўлиб ўтди.

       Йиғилишда ҳарбий хизматдан нафақага чиқиб, тегишли ҳудудларда яшаётган олий маълумотли захирадаги офицерлар таркибидан ўз ихтиёрига кўра умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори лавозимларига муносиб номзодларни саралаш, умумтаълим мактабларининг “Чақирувга қадар ёшларни бошланғич тайёрлаш” фани ўқитувчилари лавозимларига захирадаги офицерлар номзодларини шакллантириш масалалари бўйича вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари вакилларининг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган номзодларни маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда зудлик билан ўрганиб, уларни биринчи навбатда олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилган махсус гуруҳлар мавжуд ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ҳамда бўш (вакант) ҳисобланган касб-ҳунар коллежлари директори лавозимига тайинлаш юзасидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига таклифлар бериш,“Чақирувга қадар ёшларни бошланғич тайёрлаш” фани ўқитувчиси вазифасига тақдим этилган номзодларни эҳтиёж мавжуд бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ишга қабул қилинишини қатъий назоратга олиш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, мазкур номзодларни вилоят халқ таълими тизимида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда вакант ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаблари директори, директор ўринбосари ёки вакант ҳисобланган мактаб директори лавозимига тайинлаш чораларини кўриш, “Чақирувга қадар ёшларни бошланғич тайёрлаш” фани ўқитувчиси вазифасига тақдим этилган номзодларни эҳтиёж мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларига ишга қабул қилинишини қатъий назоратга олиш, ҳар ой якунида захирадаги офицерларни тегишли лавозимларга тайинлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида тегишли вазирлик ва идораларга маълумот тақдим этиш вазифалари топширилди.