МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ЎҚУВИ

   Бугунги кунда ҳар бир раҳбар замон билан ҳамнафас бўлиши, ҳамқадам одимлаши талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларининг 2017 йил 8 ноябрдаги 72 қ/қ 65-сонли “Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари учун қисқа муддатли малака ошириш курс­ларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада қўйилган муҳим қадам бўлди.

2018 йил 4-11 январь кунлари мазкур қарор асосида вилоят халқ таълими бош­қармаси тасарруфидаги барча умумтаълим мактаблари директорлари учун “Замонавий таълим тизимида бош­қарув сифатини кучайтириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курсида вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари директорлари раҳбарлик вазифасининг янги қирраларини ўргандилар.

Ушбу қисқа муддатли ўқув жараёнида мактаб раҳбарлари Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчиларининг мавзуга оид маърузаларини тингладилар.

— Директорлар ўқувидан катта таассурот олдик, — дейди, Каттақўрғон туманидаги 75-умумтаълим мактаби директори Эркин Исроилов. — Айниқса, “Таълим жараёнларини бошқаришда ахборот-коммуникация технологиялари”, “Таълим сифатини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибалар” мавзуларидаги маърузалардан замонавий мактаб раҳбари қандай сифатларга эга бўлишини чуқурроқ тушундик. Ўрганганларимизни амалиётда қўллаб таълим сифатини оширамиз.

Очиқлик ва ошкоралик руҳида ташкил этилган ушбу малака ошириш курсларида билим ва кўникмаларини янада оширган мактаб директорлари ўқув якунида онлайн тарзида тест синовларини топширишди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055