ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ

          2017 йил 29 декабрь куни соат 10:00 да Самарқанд шаҳридаги “Диёра” ресторанида Президент арчаси байрам тадбири  ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳри ҳудудида истиқомат қилаётган чин етим болалар, 1 ва 10-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, “SOS” болалар маҳалласи болалари тарбияланувчилари ҳамда мудофаа, божхона, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати тизимида мустақиллик йилларида Ватан ҳимоясидек шарафли, олийжаноб касбга ўзини бағишлаб, мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини асраш йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг 485 нафар фарзандлари иштирок этишди.

Президент арчаси байрам тадбирида вилоят ҳокими Т.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили Ф.Мирзаев  ҳамда вилоятдагии 30 дан ортиқ бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, болажонларга Президентимиз номидан янги йил совғаларини тақдим этдилар.

Тадбирда вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ҳамид Олимжон номли вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан театрлаштирилган қувноқ  саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 29 декабрь куни вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида Президент арчаси байрам тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди. Ушбу байрам тадбирларида 495 нафар чин етим болаларга Президент совғаси тарқатилиб, 2657 нафар кам таъминланган оила фарзандларига ҳомийлар томонидан янги йил совғалари улашилди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055