ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

2017 йилнинг 25 декабрь куни эрталаб соат 6:00 да Самарқанд халқаро аэропортида Президент совғаси карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди.

Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари, Махсус болалар уйи, “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Мудофаа ва ички ишлар вазирлиги, давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати тизимида мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси каби шарафли, олийжаноб касбга ўзини бағишлаб, мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини асраш йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, маҳаллаларда истиқомат қилаётган 3-15 ёшгача бўлган ота-онасини йўқотган чин етим болалар учун 980 дона  янги йил совғалари вилоят ички ишлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари кузатуви остида Самарқанд шаҳридаги “Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонасининг вилоят филиалидан белгиланган жадвал асосида жорий йилнинг 27 декабрь куни барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳамда Меҳибонлик уйларига тарқатилди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055