Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар

         2017 йил 12 декабрь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида филология фанлари ўқитувчиларининг вилоят  Форуми ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг шўъба йиғилишлари бошланди. Унда яқинда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилган шу мавзудаги филология фанлари ўқитувчиларининг республика  Форумида иштирок этган вилоятдаги она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти ҳамда инглиз, немис, француз тилларидан тренер ўқитувчилар кўргазмали маърузалар қилиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Жумладан, Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг она тили  ва адабиёт фани ўқитувчиси Ф.Тоғаева “Она тили дарсларини инновацион ёндашув асосида ташкил этиш”, Самарқанд шаҳрида 28-умумтаълим мактабининг она тили  ва адабиёт фани ўқитувчиси М. Тариева “Адабиёт дарсларида ўқувчиларни асар таҳлилига ўргатиш усуллари”, Самарқанд шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси А. Акилова “Дарсларни мультимедиа воситалари асосида ўтишнинг самарадорлиги”, Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Н. Амонова “Таълим-тарбияга янгича ёндашиш — бугунги куннинг талаби”, ушбу мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Ф.Абдуназаров “Чет тили фанлари дарсларида замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш”, Самарқанд туманидаги 43-умумтаълим мактаби тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси С.Алиева “Ўқитишга янгича ёндашиш — давр талаби”, Самарқанд шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби  инглиз тили  фани ўқитувчиси З.Рустамова “Чет тилларини ўқитишда тил компетенцияларини тенг қўллашнинг самарадорлиги”, Каттақўрғон шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби рус  тили  ва адабиёти фани ўқитувчиси М.Зубайдуллаева “Интегрированные уроки русского языка и литературы”, Жомбой  туманидаги 26-умумтаълим мактабининг рус  тили  ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳ.Шарипова “Современные образовательные технологии обучения русскому языку в школах с узбекским и другими языками обучения” мавзуларида маърузалар қилишди.

Шўъба йиғилишларидан сўнг Форумнинг ялпи  йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси методика бўлими бошлиғи Д.Сайдуллаева маъруза қилиб, умумтаълим мактабларида филология фанларини ўқитишнинг самарали усулларини кенг қўллаш, бу борада давлат таълим стандартларига риоя қилиш масалаларига тўхталиб, Форумда ўз маърузалари билан фаол иштирок этган ўқитувчиларга вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Вилоят “Баркамол авлод” маркази бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган бадиий қисм намойиши тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055