ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

2017 йил   17 октябрь куни Паст Дарғом туманидаги 4-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари учун Маҳорат мактаблари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида вилоят семинари ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси методика бўлими ва барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари, Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультети ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг мазкур йўналишдаги ўқитувчилари иштирок этган семинарда СамДУ ўзбек филологияси факультети катта ўқитувчиси Ғ.Ҳамроев “Адабий талаффуз ва имлони ўқитишнинг самарали усуллари”, методика бўлими методисти Д.Абдураҳмонова “Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг нутқий маданиятини ошириш омиллари” ҳамда Пастдарғом туманидаги 4-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ҳ.Йўлдошева “Она тили — миллат руҳи” мавзуларида маърузалар қилишди.

Семинар иштирокчилари мактабнинг илғор ва малакали она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ташкил этилган очиқ дарсларга қатнашдилар. Жумладан, тажрибали ўқитувчилардан З.Каримова 8-“А” синфда “Мустаҳкамлаш дарси”, М.Йўлдошева 7-“А” синфда “Бўлишсизлик олмошлари”, Л.Каримова 5-“А” синфда “Ҳол”, Н.Бобобекова 6-“А” синфда Ж.Родарининг “Ҳуришни билмаган кучукча” асари таҳлили,                                  Ҳ. Йўлдошева 9-“А” синфда “Комил инсон”, С.Алиева 10-“А” синфда  “Мустақил ўқилган асарлар муҳокамаси” мавзуларида ўтказилган очиқ дарслар семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнггида “Она тили – миллат кўзгуси” мавзусидаги адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

 

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055