БИЗ – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!

2017 йил 13 декабрь куни Республика Таълим марказининг  2017 йил 12 декабрдаги 01/11-01/04-1797-сонли хатига асосан, Cамарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда “Биз — коррупцияга қаршимиз!” шиори остида барча умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди.

Танловда 16 та туман, шаҳарлардан 32 нафар иштирокчилар қатнашди.

Мазкур танлов белгиланган талаблар асосида ташкил этилиб, барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимларидан иштирокчилар қатнашиб, ғолиб ўқувчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинди.

“Биз – коррупцияга қаршимиз!” ғояси сингдирилган расмлар ва иншолар танловининг  вилоят  босқичида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри, Тайлоқ, Пахтачи, Иштихон, Самарқанд, Оқдарё, Жомбой туманлари халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги таълим муассасалари иштирокчилари ўзларининг фаоллиги билан бошқа ўқувчилардан ажралиб туришди.

Танлов натижаларига кўра,  “Биз – коррупцияга қаршимиз!” ғояси сингдирилган расмлар ва иншолар танловининг  вилоят босқичида ҳар икки йўналишдан уч нафардан ғолиблар сараланиб, танловнинг республика бос­қичига йўлланма олдилар.