Бўш иш ўринлари ярмаркаси

2017 йил  27-28 ноябрь кунлари вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида вилоят халқ таълими бош­қармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Бўш иш ўринлари” учун “Меҳнат ярмаркаси”ни ташкил этиш тўғрисида”ги  284-қ-қ, 2-қ-қ, 02-02\01-14-сонли қўшма қарорига асосан, вилоят ва туманлардаги “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамда Ахборот-ресурс марказларидаги бўш иш ўринларига мутахассисларни қабул қилиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ташкил этилган ушбу ярмаркага 71 киши мурожаат қилди. Вилоятимиз туманлари ва Самар­қанд шаҳридан янги иш ўринларига эга бўлган мутахассислар билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, меҳнат шартномалари тузилди.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055