КОНСТИТУЦИЯ–БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

2017 йил 25 ноябрь куни вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида «Конституция – бахтимиз пойдевори» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни эгаллаган 64 нафар иштирокчилар танлов шарт­ларига кўра ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.

Танловнинг тасвирий санъат йўналишида иштирок этган ўқувчилар мамлакатимиз фаровонлиги, Конс­титуциямизда белгиланган қонунларнинг хал­қимиз ҳаётидаги ўрни тўғрисидаги тасаввурларини мўйқалам орқали қоғозда акс эттирдилар.

Иншо ва баён йўналишларида ўз маҳоратларини намоён этган ўқувчилар мамлакатимиз тараққиётида Конституциянинг ўрни, қонунларнинг инсон манфаатлари учун хизмат қилаётганлиги, Ҳаракатлар стра­те­гиясининг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикрларини баён этдилар.

Самар­қанд шаҳри, Иштихон, Нуробод, Самарқанд  туманларидан танловда қатнашган ўқувчилар бош­қа иштирокчилардан фаоллиги билан ажралиб туришди.

Танлов натижаларига кўра, Конститу­циянинг мазмун-моҳиятини иншоларда энг яхши ифодалаган Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Меҳрангиз Абраева биринчи, Иштихон туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Муштарийбону Келдибоева иккинчи, Нуробод туманидаги 40-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Умида Комилова учинчи ўринни эгаллашди.

Конституциянинг мазмун-моҳиятини баён ёзиш орқали энг яхши ифодалаган Самарқанд туманидаги 31-умумтаълим мактабининг  5-синф ўқувчиси Шохина Исрофилова биринчи, Нуробод туманидаги 1-умумтаълим мактабининг  6-синф ўқувчиси Зуҳриддин Исмоилов  иккинчи ва Самарқанд шаҳридаги 75-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Рухшона Шарифбоева учинчи ўринга муносиб топилди.

5-7 синф ўқувчилари ўртасида танлов мавзусини тасвирий воситалар орқали энг яхши ифодалаган Самар­қанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Диана Солиева биринчи, Жомбой туманидаги 27-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ҳулкар Ҳабибуллаева иккинчи ҳамда Самарқанд туманидаги 31-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Самандар Эркинов учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 8-9 синф ўқувчилари ўртасида тасвирий воситалар оқали энг яхши ифодалаган Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилёра Санақулова биринчи, Самарқанд туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Баҳора Шералиева иккинчи ва Жомбой туманидаги 28-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Севара Маматова учинчи ўрин соҳиблари бўлишди.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055