Китоб-маънавият бўстони

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ёш авлоднинг интеллектуал  эҳтиёжларини қондиришга, маънавий, маданий қадриятларимизни сақлаб қолишга йўналтирилган янги Ахборот-ресурс марказларини барпо этиш  ва аҳолини тизимли ахборот билан таъминлаш давр талабига айланди.

Бугунги кунда вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфида 1254 та Ахборот-кутубхона муассасалари бўлиб, вилоятда 1 та, туман, шаҳар Халқ таълими бўлимларида 16 та,  умумтаълим мактаблари қошида 120 та, «Баркамол авлод» болалар марказларининг туман ва шаҳар бўлимларида 17 та, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 1 та Ахборот-ресурс маркази, 1087 та мактаб кутубхонаси, 9 та махсус мактаб-интернат кутубхонаси, 3 та Меҳрибонлик уйлари кутубхонаси  фаолият кўрсатиб келмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар­қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан ташвиқот ишлари йўлга қўйилди.

Жумладан, маҳаллаларда, «Саховат уйлари»да кўчма кутубхоналар ташкил этилди. Кутубхоналарга кела олмайдиган  кекса ёшдагилар учун уларнинг уйига қизиқишлари бўйича керакли адабиётлар етказиб берилмоқда.

Вилоятдаги барча таълим муасассаларида «Фарзандимга китоб совға қиламан», «Бир фарзандга — уч китоб» акциялари ҳамда «Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари» хайрия марафони  ўтказилди. Мазкур хайрия тадбири  орқали кутубхоналар 55077 дона адабиётлар билан бойитилди.

Миллий ва жаҳон адабиётлари, илмий-оммабоп қўлланмаларни тизимли тарғиб қилиш орқали китобхонлар қалбида ватанпарварлик, эзгулик сингари юксак инсоний фазилатларни шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, мус­тақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга эришилмоқда. Улар қалбида маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш ва бу борада таълим муассасаларини, соҳа ходимларини аниқлаш, рағбатлантириш ҳамда уларнинг ишини оммалаштириш мақсадида  «Китобхонлар байрами» ўтказилди.

Вилоятдаги барча туман, шаҳар Ахборот-ресурс марказлари ва умумтаълим мактабларида «Оммавий китобхонлик ҳафталиги»  ташкил этилди.

Тадбир доирасида иллюстратив китоб кўргазмаси, адабиётлар экспозицияси, слайд-маърузалар, адабий-ижодий ўйинлар, викториналар, диспутлар, маҳорат дарслари, мультимедия тақдимотлари, илмий-амалий конференция ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Шунингдек , «Энг яхши китобхон ўқувчи», «Мен, ота-онам, бобом ва бувим — китобхон оила», «Китобхон мактаб», «Энг яхши ахборот-ресурс маркази мутахассиси», «Ёш китобхонлар» кўрик-танловлари ўтказилди. Ушбу кўрик-танловларнинг Республика босқичида қатнашган иштирокчилар совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида Республика болалар кутубхонаси ташаббуси билан Ўзбекистоннинг таниқли шоир ва ёзувчиларидан Худойберди  Тўхтабоев, Сирожиддин Саййид, Тоҳир Малик, Муҳаммад Али ва бошқа ўнлаб ижодкорлар билан видеомулоқотлар ташкил этилган. Ушбу онлайн учрашувларда вилоят ахборот-ресурс маркази ходимлари, Самар­қанд шаҳридаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт  фани ўқитувчилари, ўқувчилар фаол иштирок этмоқда.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055