“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ижроси – амалда

2017 йил 7 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат  мактабининг фаоллар залида Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ижроси ҳамда «Профилактика куни» доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  олиб борилаётган ишлар бўйича амалий семинар ўтказилди.

        Семинарда Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Раҳматуллаев, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими мудири Х.Ҳожиқулов, шаҳар прокурори ёрдамчиси З. Ҳамдамов, Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Ш.Холбоев, шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Ф.Хидиров, бўлимнинг маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси раҳбари З.Болиқулова, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, «Баркамол авлод» марказларининг раҳбарлари иштирок этишди.

Амалий семинарда кун тартибига киритилган «Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа», «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни тўғрисида», «Коррупцияга қарши курашнинг долзарб вазифалари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 3 октябрдаги «Халқ таълими бошқармасининг одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 254-сонли буйруғига асосан 2017 йил  1 ноябрдаги  330-сонли буйруғи ижроси тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 февраль куни «Ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар»га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида «Профилактика куни» доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида», «Вояга етмаган ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, назоратсизлик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олишда таълим муассасаларининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишларининг самарадорлиги тўғрисида», «Ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни фан, ижодий ва спорт тўгараклари ҳамда мактабдан ташқари тўгаракларга жалб этиш» мавзуларида маърузачиларнинг ахбороти тингланди. Барча таълим муассасалари раҳбарларига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот  ишларини мунтазам олиб бориш,  мансабни суистеъмол қилмаслик, таъмагирликка йўл қўймаслик   юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш, бир хафта муддатда ушбу йиғилиш қарорида кўрилган масалалар ҳамда Коррупцияга қарши курашнинг долзарб вазифалари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 3 октябрдаги «Халқ таълими бошқармасининг одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 254-сонли буйруғига асосан бўлимнинг 2017 йил  1 ноябрдаги  330-сонли буйруғи ижроси юзасидан таълим муассасаларида йиғилишлар ўтказиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаш, одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар белгилаш, мактаб низомини  ишлаб чиқиш, умумий ўрта таълим мактабларида профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида «Профилактика куни» доирасида амалга оширилаётган ишларни тўғри йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини ҳамда таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тўгаракларга жалб этиш, ўқув даврида ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши бўйича ҳар кунлик давоматни таҳлил қилиш, сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари” билан таништириш ва риоя қилишларини таъминлаш, таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг белгиланган мактаб формасида келишларини назоратга олиш, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши ва шахсий гигиеник ҳолатларини назорат қилиб бориш, вояга етмаган ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан учрашувларнинг сифатли ва мазмунли ўтказилишини назоратга олиш вазифалари топширилди.

 

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055