Конституция-келажагимиз кафолати

    Республикамизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани сингари вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 25 йиллигини мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий сана сифатида кўтаринки руҳда нишонлаш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Жумладан,  Самарқанд шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида жорий  йилнинг ноябрь, декабрь ойларида “Конс­титуциямиз — ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” шиори остида ҳуқуқий, маънавий-маърифий тадбирлар ойлиги эълон қилинган.

— Шунга кўра, вилоятимиздаги таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, зиёлилар, ҳуқуқшунослар иштирокида учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиш режалаштирилган, — дейди мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилора Насриева. – Тадбирлар режасига кўра 4-, 5- ва 6-синф ўқувчилари ўртасида “Конституцияни ўрганамиз” ва “Бахт­ли болалик” мавзуларида расмлар кўргазмаси ва танлови ўтказилмоқда. 7-синфларда эса “Мен Ўзбекистон фуқаросиман”, “Консти­ту­циямиз — бахтимиз қомуси” мавзуларида рефератлар танлови, 8-синф­лар ўртасида “Менинг Конституциям”, “Конституция — менинг тақдиримда” мавзуларида буклетлар ва ижодий ишлар танлови, 10-синфларда “Ўзбекистон келажаги баркамол ва соғлом авлод қўлида” мавзусида иншолар танлови ва спортнинг волейбол тури бўйича ҳамда қувноқ стартлар спорт мусобақалари ўтказилаётир.

Бунда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Надежда Ҳасанова, тарих ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Улуғбек Мавлонов, аълочи  ва жамоатчи ўқувчилар Сергей Бозьян, Фариза Ҳамроқулова, Дилдора Ваҳобова, Виктория Романенко, Паризода Тешаева, Нигина Баҳриддиновалар алоҳида ташаббускорлик кўрсатишмоқда. Айтиш жоизки, бу аълочи ўқувчилар 2016-2017 ўқув йилида тарих ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан ўтказилган Билимлар беллашувининг шаҳар босқичида фахрли ўринларни эгаллаган.

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055