ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ​ Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчилар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медалларига сазовор бўлишди. Улар орасида вилоятимиз халқ таълими тизимидан қуйидагилар бор:

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ЎҚИТУВЧИСИ»

ГАФАРОВА Фируза Джалаловна – Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

«ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ордени билан

БАЗАРОВА Дилором Маматқуловна – Жомбой туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

«ДЎСТЛИК» ордени билан

КИРИЛЛОВА Елена Николаевна – Ургут туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

 «ШУҲРАТ» медали билан

АБДИЕВА Музаффара – Паст Дарғом туманидаги 28-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директории

ЖАМАНҚУЛОВА Феруза Эсиргаповна – Иштихон туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси

 ШУКУРОВА Раъно Баҳодировна – Каттақўрғон шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.

 

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055