2017-yil - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 89-сон буйруғига асосан, тизимда фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ижодкор, ташаббускор, фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, ижодий  фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” Республика танлови ташкил этилиши белгиланган.

Боболар матонати унутилмайди

Жорий йилнинг 5 май куни бошқарма тасарруфидаги Оқдарё туманида жойлашган «Устоз» дам олиш сиҳатгоҳида халқ таълими тизимида фаолият юритиб, айни пайтда фарзандлару набиралар ардоғида кексалик гаштини сураётган 120 нафар  уруш ва меҳнат фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

Инсоният бошига оғир кулфатлар солган фашист босқинчиларига қарши урушда жасорат намуналарини кўрсатган халқимизнинг мард, жасур ўғлонлари, уларнинг мислсиз қаҳрамонлиги ҳозир ҳам тилларда достон.

автомашины государственным номером 30 098 ТАА, марки “Neksiya”

ДЕФЕКТНЫЙ АКТ №59
автомашины государственным номером 30 098 ТАА, марки “Neksiya”
от 7 мая 2018 г.
по договору _____ от “_____” ____________________2018 г.
 №      Наименованиетоваров (работ, услуг) Ед.изм Кол-во      Цена Стоимость поставки
 1  Прокладка крышка клапанов шт 1 10000 10000
 2  Кулачок  распредвала шт 8 15000 120000
 3  Гидро  компенсатор шт 8 25000 200000
 4  Герметика шт 3 2000 6000
 5  Головка  прокладка шт 1 30000 30000
 6  Масла  мотора  4л шт 1 120000 120000
 7  Масляный  фильтр шт 1 10000 10000
 8  Распредвал   головки шт 1 250000 250000
 9  Сальник   распредвала шт 2 5000 10000
 10  Трамблер шт 1 380000 380000
 11  Автоподсос  заслонки шт 1 100000 100000
 12  Датчик  давления масла шт 1 70000 70000
 13  Воздушный  фильтр шт 1 10000 10000
 14  Масляный насос шт 1 320000 320000
 15  Пробка  блока шт 6 5000 30000
 16  Шланг  бензиновый шт 3 60000 180000
 17  Шланг  печки шт 3 20000 60000
 18  Шланг  радиатора шт 3 45000 135000
 19  Прокладка  глушителя шт 2 15000 30000
 20  Головка  двигателя шт 1 1400000 1400000
 21  Сальник  клапанов шт 8 5000 40000
 22  Клапан  головки двигателя шт 8 25000 200000
 23  Коленвал шт 1 250000 250000
 24  Вкладыш  шатунный шт 5 10000 50000
 25  Вкладыш  коренной шт 5 12000 60000
 26  Поршень  блока шт 4 60000 240000
 27  Кольца  поршневое шт 1 100000 100000
 28  Втулка  шатуна шт 4 12000 48000
 29  Свечные  головки шт 4 15000 60000
 30  Провода свечные шт 1 60000 60000
 31  Антифриз    «Тосол»  6 л шт 1 75000 75000
 32  Амортизаторы  передние шт 2 175000 350000
 33  Амортизаторы  задние шт 2 150000 300000
 34  Наконечник шт 2 50000 100000
 35  Шаравой шт 2 50000 100000
 36  Отбойник  амортизатора шт 2 15000 30000
 37  Сальник  блок шт 2 15000 30000
 38  Мушт  резиновый шт 2 15000 30000
 39  Чашки  амортизатора шт 2 75000 150000
 40  Стаканы  чашки шт 2 25000 50000
 41  Стаблизатор в сбори шт 2 15000 30000
 42  Чулок  фтулуки шт 2 30000 60000
 43  Подшипники  передние шт 2 80000 160000
 44  Подшипники  задние шт 4 40000 160000
 45  Ступица передняя шт 2 80000 160000
 46  Литол шт 2 3000 6000
 47  Трос  ручника шт 1 90000 90000
 48  Колодки  передние шт 4 23500 94000
 49  Калодки  задние шт 4 32500 130000
 50  Масло  каропки       1л шт 4 30000 120000
 51  Масло  рулавой       1л шт 3 35000 105000
 52 Корзина коробки передач шт 1 181000 181000
 53 Диск сцепления шт 1 180000 180000
 54 Расточка блока цилиндров шт 1 310000 310000
 55 автошины (NAMA) раз: 1857014 шт 4 390000 1560000
 56 аккумулятор шт 1 650000 650000
58 Чехол для автомобиля комп 1 156000 156000
 57 Услуга мастера 1 854000 854000
Жами 10800000
Всего на сумму Десять миллионов восемсоть тысяч сумов  00 тийин.  Без НДС.
О чем составлен настоящий акт;
Руководител “Закеазчика” ___________________
Мастер ____________________________ Представитель: ________________________
М.П. М.П.

Ҳуқуқ билимдонлари

    2018 йилнинг 27 апрель куни Самарқанд шаҳридаги  29-умумтаълим мактабида “Ҳуқуқ билимдонлари-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Солиқ билимлари-болаларга

Жорий йилнинг 25 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 23 декабрдаги 238/330/49-қ/қ-сонли қўшма буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 17 мартдаги 14-К-сонли кўрсатмаси ижросига кўра, ўқувчи-ёшлар ўртасида солиқ маданияти ва саводхонлигини шакллантириб бориш мақсадида “Солиқ билимлари-болаларга” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ислом Каримов асарлари билимдони

     2018 йил 26 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Самарқандда физика фанидан иқтидорли ўқувчилар инновацион олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 13, 14, 15 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида физика фанидан иқтидорли ўқувчилар инновацион олимпиадасининг республика босқичи ўтказилди.

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Мустақил юртимизда Ватанимиз таянчи, халқимиз бахту саодати бўлган ёшларимизнинг соғлом ва баркамол, буюк аждодларимизга муносиб бўлиб вояга етиши, илм-фан сирларини, замонавий билимларини чуқур эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Бу албатта, муҳтарам Президентимизнинг таълимга, ёшларга бўлган чексиз ғамхўрлиги намунасидир.

Вилоят БАБМ жорий тамирланиши

Вилоят БАБМ жорий тамирланиши 

Компютер техникаси

Т/р Махсулот номи Ўлчов бирлиги Сони нархи Суммаси
1 Компютер Avtech CPU Intel Core i5  7400 3.0 GHz/DDR4  8 GB/MB H170/HDD 2000Gb/DVD-RW/Case ATX/KB/Mouse/ Monitor24″ Дона 1 8500000 8500000
2 Компютер Avtech CPU Intel Pentium DualCore G4400 3.3 GHz/DDR3 4 GB/MB H110/HDD 500Gb/Case ATX/KB/Mouse/ Monitor22″ Дона 16 3500000 56000000
3 МФУ Epson M200 Дона 2 2700000 5400000
4 Printer Canon 6030 Дона 2 1900000 3800000
5 UPS 850 AVT Дона 1 350000 350000
6 Fax Panasonic Дона 1 1450000 1450000
Жами Х Х Х 75 500 000

Битирувчилар билан “Карьера кунлари-2018 ” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Битирувчилар билан “Карьера кунлари-2018 ” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

         2018 йил 30 март куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017-2018 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш мақсадида иш берувчилар иштирокида “Карьера кунлари-2018” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.   

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

            Халқ таълими вазирлиги томонидан март-апрель ойлари “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинганлиги  муносабати билан Тайлоқ туманидаги 14-умумтаълим мактабида семинар ташкил этилди. 

“Республика ўқувчи- қизлар саммити”да ғолиблар сафида

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган  “Республика ўқувчи-қизлар саммити”да вилоятимиз шаҳар, туманларидан 16 нафар ўқувчи-қизлар фаол иштирок этишиб, вилоятимиз жамоаси 4 та йўналиш бўйича ғолиблар сафидан ўрин эгаллашди.

БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб – ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги 18Қ/Қ, 20, 13 Қ/Қ-сон қарори (рўйхати рақами 1962, 2009 йил 2 июнь) билан тасдиқланган Академик лицейлар, касб –ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ умумтаълим мактабларининг 9-10 синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг вилоят 3-босқичини  ўтказиш мақсадида 17 февралдаги 42-б-сонли буйруғи чиқарилиб, туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига етказилди.

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ бош вазифамиз

       

Жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

        Йиғилишда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов иштирок этиб, мустақил юртимизда таълимга, ёшларга қаратилаётган улкан эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда халқ таълими тизими ходимлари олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

УЗЛУКСИЗ МЕТОДИК ХИЗМАТНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕТОДИСТНИНГ ЎРНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

    

 

  2018 йил 15-16 март кунлари Самарқанд шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Республика таълим маркази директори Музаффар Эсанов, мониторинг бўлими бошлиғи Баҳром Қўзибоев иштирокида вилоятда методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, методистлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Иншо – китобхонлик ва саводхонлик асоси (методик тавсия)

Кузатиш ва тажрибалар шуни кўрсатяптики, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўқувчининг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришга ажратилган дарс соатлари миқдори етарли бўлса-да, ўқувчиларнинг ёзма нутқи борасидаги натижалар қониқарли эмас. Бунинг асосий сабабларидан бири ҳозиргача адабий таълимда иншоларни ташкил этишнинг илмий-методик асослари белгилаб олинмагани, ўқитувчиларнинг ўқувчилар иншосини ташкил этишда етарли даражада билимга эга эмасликлари, тарбияланувчиларнинг ёзма нутқини ўстириш билан боғлиқ ишларнинг етарли эмаслигидир.

Пойдевор бошланғич таълимда қўйилади

      Билим чўққиларини чуқур эгаллаш учун тамал тоши бошланғич синфда қўйилади. Уларнинг ижодкорлиги,  хотираси ва дунёқарашини ривожлантириш, китоб ва матн билан мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш, бадиий адабиётга ҳавас уйғотиш, эркин фикрлашга ўргатиш ана шу даврда бошланади.

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари учун методик тавсия

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари учун методик тавсия

Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолияти, ўқув фанга бўлган қизиқиши, диққат билан ишлаши, матн, харита, жадвал, асбоблар билан мустақил ишлай билиши, ўқитувчига бўлган муносабати аниқланади. Шу билан бирга ўқитувчининг  фаолияти ҳам аниқланади. Чунончи ўқитувчининг ўқув дастури материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий фикрни ажратиб олиши, илмийлик ва соддалик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарс мақсадини тўғри қўйиши, дарс жараёнини тўғри режалаштириши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиш, ўқувчилар билан якка ва жамоада ишлашни ташкил эта билиши, дарс мобайнида эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади.    Методик тавсия      Тавсия усти

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚНИ ЎСТИРИШ

Ўқитувчиларнинг дарсларини тизимли таҳлил қилиш ўқитувчиларга амалий-методик тавсиялар беришга ва натижада дарс самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Мусурманова Мухайёнинг “Баён ёзишни ўрганамиз”  номли услубий кўрсатмасига тақриз

Замонавий таълимни ташкил этишда қўйилаётган муҳим талаблардан бири қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Бунда ўқувчиларга муайян билимларни етказиб бериш билан бирга улар фаолиятини назорат қилиш ва эгаллаш билим, кўникма, малакалари ва  компанентларни рағбатлантиришда алоҳида эътибор берилиб, ҳаётга тадбиқ этишга ўргатилади.   БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА НУТҚНИ ЎСТИРИШ

МЕТОДИСТЛАР ЎҚУВИ

   

 

    Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари ҳамда аниқ, табиий, филология ва гуманитар фанларидан таянч мактаблар этиб белгиланган мактабларнинг тренер ўқитувчилари иштирокида “Компетенциявий ёндашувни амалиётга татбиқ этишнинг методик масалалари” ҳамда “Китобхонлик-баркамол шахс тарбиясида муҳим омил” мавзусида вилоят ўқув семинари ўтказилди.

КИТОБ ЎҚИГАН ҲЕЧ ҚАЧОН КАМ БЎЛМАЙДИ

Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси – “Spark” автомашинаси билан тақдирланди.

Навоий ворислари

2018 йилнинг 12-13 февраль кунлари  Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида “Навоий ворислари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Таянч мактаб буйруғи

Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги “Аниқ, табиий, гуманитар ва филология фанларидан таянч мактабларни ташкил этиш ҳақида”ги 6-сонли буйруғи   6 буйрук 6 январь

6 буйрук 2 илова

Навоий асарларида борлиқ мужассам

    Ўтмиш билан бугунни боғловчи ўлмас асарлар, тилимиз, маънавиятимиз, адабиётимиз ва халқимиз учун  бениҳоя қадрли. Айниқса, Алишер Навоийнинг бизга қолдирган бой мероси, ўзбек адабий муҳитининг шаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Навоий ўз асарларида, ҳар бир байтида, айниқса, борлиқ мулкини, табиат гўзаллигини, ишонч ва садоқатни, вафони куйлаган. Уларнинг инсон ҳаётидаги ўрнига алоҳида урғу берган.

Улуғ алломага эҳтиром

  Сўз мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоий бутун умрини ижодий меҳнатга бағишлади, халқи учун “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Хазойин ул-маоний”дек, “Хамса”дек буюк асарлар яратди. Унинг бу хизматлари  – эзгулик, маълум маънода абадийлик хусусиятига эга. Чунки, Навоий асарлари инсонларга юзлаб йиллар мобайнида завқ-шавқ улашиб, уларни комилликка чорлаб келмоқда.

ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

      2018 йил 25 январь куни Самарқанд шаҳридаги ҳарбий-қурилиш йўналишидаги академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2018 йил 10 январдаги кенгайтирилган йиғилишида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори лавозимларига нафақадаги ҳарбий хизматчиларни, директор ўринбосарлари лавозимларига халқ таълими                                                                мутахассисларини тайинлашни ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларга асосан йиғилиш бўлиб ўтди.

МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ЎҚУВИ

   Бугунги кунда ҳар бир раҳбар замон билан ҳамнафас бўлиши, ҳамқадам одимлаши талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларининг 2017 йил 8 ноябрдаги 72 қ/қ 65-сонли “Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари учун қисқа муддатли малака ошириш курс­ларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада қўйилган муҳим қадам бўлди.

БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

  2018 йил 9-10 январь кунлари вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 21 декабрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича 2-босқич (туман, шаҳар) олимпиадаларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг  9- ва 10-синфлар ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларнинг 2- (туман, шаҳар) босқичи ўтказилди.

ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ

          2017 йил 29 декабрь куни соат 10:00 да Самарқанд шаҳридаги “Диёра” ресторанида Президент арчаси байрам тадбири  ўтказилди.

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ

2017 йилнинг 25 декабрь куни эрталаб соат 6:00 да Самарқанд халқаро аэропортида Президент совғаси карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди.

БИЗ – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!

2017 йил 13 декабрь куни Республика Таълим марказининг  2017 йил 12 декабрдаги 01/11-01/04-1797-сонли хатига асосан, Cамарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда “Биз — коррупцияга қаршимиз!” шиори остида барча умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди.

Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар

         2017 йил 12 декабрь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Тил ва таълим: муаммолар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида филология фанлари ўқитувчиларининг вилоят  Форуми ўтказилди.

КИТОБХОНЛИК ОЙЛИГИ

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 12 январдаги  “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш,  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган маърифий тадбирларни мунтазам ва тизимли тарзда кенг ташкил этиш назарда тутилган.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

2017 йил  27-28 ноябрь кунлари вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида вилоят халқ таълими бош­қармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Бўш иш ўринлари” учун “Меҳнат ярмаркаси”ни ташкил этиш тўғрисида”ги  284-қ-қ, 2-қ-қ, 02-02\01-14-сонли қўшма қарорига асосан, вилоят ва туманлардаги “Баркамол авлод” болалар марказлари ҳамда Ахборот-ресурс марказларидаги бўш иш ўринларига мутахассисларни қабул қилиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

КОНСТИТУЦИЯ–БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

2017 йил 25 ноябрь куни вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида «Конституция – бахтимиз пойдевори» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни эгаллаган 64 нафар иштирокчилар танлов шарт­ларига кўра ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.

Таассуротлар бир олам

Жамиятнинг бугуни ва келажаги таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Тизимдаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнати қадр­ланиб, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ЁШЛАРГА КАСБ СИРЛАРИНИ ЎРГАТАДИ

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги йиғилишида  берилган топшириқларига биноан, Ўзбекистон Республикасида 11 йиллик таълим тизимига ўтиш юзасидан кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг талаб ва истаклари  ўрганилиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди.

Конституция-келажагимиз кафолати

    Республикамизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани сингари вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 25 йиллигини мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий сана сифатида кўтаринки руҳда нишонлаш учун пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ижроси – амалда

2017 йил 7 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат  мактабининг фаоллар залида Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ижроси ҳамда «Профилактика куни» доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  олиб борилаётган ишлар бўйича амалий семинар ўтказилди.

Бахшиларга бешик қўрғон

                                                 

  Музейлар халқ тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирувчи кўзгу бўлса, халқ оғзаки ижоди миллатнинг орзу-армонлари, анъана ва қадриятларини аждодлардан авлодларга олиб ўтувчи мустаҳкам маънавий кўприк саналади.

Китоб-маънавият бўстони

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ёш авлоднинг интеллектуал  эҳтиёжларини қондиришга, маънавий, маданий қадриятларимизни сақлаб қолишга йўналтирилган янги Ахборот-ресурс марказларини барпо этиш  ва аҳолини тизимли ахборот билан таъминлаш давр талабига айланди.

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

2017 йил   17 октябрь куни Паст Дарғом туманидаги 4-умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари учун Маҳорат мактаблари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида вилоят семинари ўтказилди.

Муносиб баҳо

   Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Ургут туманидаги 54-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Елена Николаевна Кириллова ҳам бор. Таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун муаллима “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

ЎҚИТУВЧИ – ҚАЛБ МЕЪМОРИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Фируза Гафарова ҳам бор. Фируза опа “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвони билан тақдирланди.

ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ​ Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчилар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медалларига сазовор бўлишди. Улар орасида вилоятимиз халқ таълими тизимидан қуйидагилар бор:

Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари

        2017 йил 22 сентябрь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танлови ўтказилди.“Баркамол авлод” болалар марказларида фаолият юритаётган, илғор иш тажрибаларига эга бўлган тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда вилоятимиз туман, шаҳарларидан энг фаол тўгарак раҳбарлари иштирок этишди.  

ЁШЛАРГА ЗАМОНАВИЙ БИЛИМ БЕРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

2017 йил 15 сентябрь куни вилоят “Баркамол авлод” марказида “Методист ўқитувчилар мактаби” ҳамда мактабгача таълим муассасалари бўйича “Методист мураббийлар муассасаси”га тавсия этилган ўқитувчи ва мураббийлар, мактабгача таълим  муассасалари мудиралари ва тарбиячилар иштирокида  вилоят семинари ўтказилди.

ТЎГАРАКЛАР ВА КИТОБЛАР ЯРМАРКАСИ

Халқимиз орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса,  ёшларни китоб ўқишга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб  маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши  қабул қилинганлиги жорий йилнинг энг эсда қоладиган муҳим воқеаларидан бири ҳамда ўз вақтида қабул қилинган энг муҳим сиёсий ҳужжат бўлди.

Янги ўқув йили янгича куч-ғайрат билан бошланди

Бугунги кунда вилоятимизда 1218 та умумий ўрта таълим мактаблари, шундан,  10 та бошқарма тасарруфидаги махсус мактаб, мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда.

Барча таълим муассасаларида 2017 йил 2 сентябрь – Билимлар куни “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош вазифамиз” шиори билан бошланди. “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари эрталаб соат 8:00 да таълим муассасалари ҳовлисининг очиқ, соя-салқин жойларида бўлиб ўтди.

ПУХТА РЕЖАЛАР СОҲА РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

2017 йил 19 август куни вилоят ҳокимлигида халқ таълими ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг Август кенгаши ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

2017 йил 18 июль куни вилоят Матбуот уйида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев иштирокида Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар, 2017 йилда фаолият кўрсатаётган кундузги ва доимий  оромгоҳлар, “Ёз концепцияси – 2017” тадбирлари фаолияти тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда бошқарма бошлиғи Р.Юлдашев мавзу юзасидан ахборот берди.

ЭНГ ОБОД ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

           Таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини юқори савияда ташкил этиш, уларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, ушбу жараёнда ўқувчи-ёшларнинг ва педагогик жамоанинг фаол иштирокини таъминлаш, бу борада таълим муассасаларида амалга оширилган илғор тажрибаларни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган «Энг обод таълим муассасаси — 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

БУНДА ЁШЛАР ТОПАДИ КАМОЛ

Нуробод туманидаги  «Баркамол авлод» болалар марказида «Бадиий ижодиёт», «Техник ижодкорлик» ҳамда «Ўлкашунослик ва экология» йўналишлари бўйича 17 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда.

Тўгаракларга 510 нафар ўқувчилар ота-оналари билан тузилган шарт­нома асосида қабул қилинган. Марказдаги тўгараклар иши икки навбатда ташкил қилинган бўлиб, уларнинг барчаси сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

        2017 йилнинг 23 июнь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида умумтаълим фанлари олимпиадаси ғолиблари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар иштирок этган тадбирда фан олимпиадасининг вилоят босқичида 1-5 ўринларни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритган 86 нафар ўқувчиларга Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларининг сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Янги таҳрирдаги ДТС талабларини амалиётга жорий этиш ўқитувчининг асосий вазифасидир

Давр тараққиёти умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни тақазо қилаётир. Шу боис мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида 2017 йил 6 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълимининг давлат таълим стандартларини  тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори қабул  қилинди.

Афрўза-жаҳон чемпиони

      2017 йил  21 апрель — 1 май кунлари Руминиянинг Ясси шаҳрида   шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Иқтидорли ёш шахматчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси  таркибида Самарқанд шаҳридаги 42-умумтаълим мактаби ўқувчиси Афрўза Ҳамдамова WСМ  йўналишида 1449 рейтинги  билан иштирок этди. Стандарт ва блиц йўналишларида ўйналадиган ушбу мусобақада ёш шахматчи Афрўза Ҳамдамова шахматнинг тезкор ўйналадиган тури бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медал ва чемпионатнинг биринчи даражали дипломи билан тақдирланди.

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

 

    Болалик – инсон умрининг баҳори, орзулари дебочаси, беғуборлик фаслидир. Мамлакатимизда ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб камол топиши учун барча шароитлар яратиб берилган.

 

 

Хайр мактаб – салом коллеж!

Ҳар бир юртнинг бугуни ва келажаги том маънода, мамлакат таълим тизимининг қай даражада  ривож топгани билан  белгиланади. Зеро, Ватан тараққиёти, миллат истиқболи шу заминда вояга етаётган ўғил-қизлар камоли билан чамбарчас боғлиқ. Аслида, юртимизда таълим тизими ислоҳотига устувор вазифа сифатида қаралишининг замирида ҳам айни фарзандларимизнинг келажак тақдирини ўйлаш орқали Ватанимизнинг эртанги тараққиётини кўриш ғояси мужассамдир.

Шахмат ақлни чархлайди

Турли ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалардан маълум бўлишича, аксарият ота-оналар фарзандларини жисмонан ва ақлан кучли қилиб тарбиялайдиган спорт машғулотларига қатнашишини исташади. Баъзи ота-оналар учун шахмат шунчаки вақт ўтказиш учун ўйлаб топилган ўйиндек, ґўё. Хўш, аслида ақл гимнастикасининг болаларга қандай фойдали томонлари бор?

СОҒЛОМ ЎСГИН, БОЛАЖОН!

Нуробод туманидаги 4-мактабгача таълим муассасасида 130 нафар болажонлар бугунги кун талабларига мос тарбияланмоқда.

— Муассасамизда 14 нафар педагог ва тарбиячи фаолият юритади, — дейди муассаса мудираси Насиба Ражабова. — Кичкинтойлар «Болажон» дастури асосида таълим-тарбия олишмоқда. Улар бадиий гимнастика, шахмат каби ўндан зиёд тўгаракларга жалб қилинган.

Фахрийларга эҳтиром

Ўтганлар хотирасини ёдга олиш, кексаларни эъзозлаш ўзбек халқининг энг олижаноб ва азалий қадриятларидан саналади. Ҳар йили 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон урушида жасорат намуналарини кўрсатган, урушдан кейинги суронли йилларда фан, маданий ва маърифий ишларда, ишлаб чиқаришнинг барча жаб­ҳаларидаги тикланиш жараёнида фаол иштирок этган кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган «Устоз» сиҳатгоҳида халқ таълими фахрийларига эҳтиром рамзи сифатида ташкил этилган  байрам тадбири ҳам бунинг далилидир.

 

Юлдуздек порлайвер, Ситора!

Самарқанд шаҳридаги 30-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ситора Худойбердиева 2013 йилда Билимлар беллашувининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлганди.8-синфдалигида эса республика миқёсида учинчи ўринни эгаллади. Яқинда бўлиб ўтган умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят  бос­қичида биология фанидан қатнашиб, 87,6 балл билан 9-синф ўқувчилари ўртасида фахрли биринчи ўринни эгаллади.  

Миллий таомлар фестивали

Ёш авлодни миллий анъана ва урф-одатларимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш, хусусан, дунё халқлари эътирофига сазовор бўлган миллий  таомларимиз бўйича билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. 2017 йил 4 апрель куни вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида ўтказилган «Миллий таомлар» фестивали айнан ана шу мақсадда ташкил этилди.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

        2017 йил 5-8 апрель кунлари вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик-танловининг вилоят бос­қичи бўлиб ўтди.

ОРАСТА ҚИЗЛАР

2DSC_3410017 йил 4 апрель куни Самарқанд шаҳридаги 1-Болалар Мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизлари ўртасида шарқона тарбия, миллий ва умуминсоний  қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фаол ўқувчи қизларни рағбатлантириш, шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1 февралдаги “Умумтаълим мактаблари  ўқувчи-қизлари ўртасида ”Ораста қизлар-2017” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи асосида кўрик-танловнинг вилоят босқичи  ўтказилди.

    

Соғлом турмуш – соғлом келажак

2017 йил 2 март куни Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабида Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Ҳакимова, ФХДЁ бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, туман марказий шифохонаси шифокорлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда умумтаълим мактабларининг

БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

        OLYMPUS DIGITAL CAMERA  2017 йилнинг 23-24 март кунлари Самарқанд шаҳридаги    9-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 16 мартдаги “Умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг III вилоят босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 84-сонли ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 17 мартдаги 62-сонли буйруқлари асосида умумтаълим фанлари олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

  Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди.

    

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

2017 йил 18-20 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Живой родник” номли халқаро танлов бўлиб ўтди. 7 та давлатдан 200 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этган ушбу  танловда Жомбой туманидаги 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Динора Ҳусаинова фахрли 1, Тайлоқ туманидаги 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Шоҳруҳ Нишонов 2, Самарқанд шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада хонандалиги синфи ўқувчиси Муштарийбегим Ҳамидова ҳамда Самарқанд шаҳридаги 22-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Диёрбек Ғаниев             3-ўринларни эгаллашди.

Ёш истеъдод эгалари 2017 йил июнь ойида Черногорияда бўлиб ўтадиган танловга сертификатни ва 2018 йил июнь ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган концертда иштирок этиш учун  таклифномани қўлга киритдилар.

 

Миллий мумтоз қўшиқлар – ёшлар наздида

IMG_0474Қўшиқ дил изҳори, кўнгил таржимони. Қўшиқда шоирнинг ҳис-туйғулари оҳанглар орқали тараннум этилади. Юракдан айтилган тарона юракларга етиб боради. 2017 йил 28 февраль куни Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйида Самарқанд Санъат коллежи анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси, вилоят академик ва халқ бадиий жамоасининг олий тоифали хонандаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров раҳбарлигидаги ёш хонандаларнинг “Миллий мумтоз қўшиқлар – ёшлар наздида” номли хайрия концерт дастури ташкил этилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси масъул вакиллари, таълим муассасаси тарбиячилари, тарбияланувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Концерт дастурида Самарқанд санъат коллежининг 1,2-босқич талабалари миллий мумтоз қўшиқларни жонли ижрода куйлаб, томошабинлар олқишига сазовор бўлишди. Айниқса, концерт дастуридан ўрин олган Чустий, Ноқис, Муқимий, Саида Зуннунова, Ҳамид Олимжон ғазаллари асосида куйланган қўшиқлар ёшларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига эсдалик совғалари ҳадя этилди.

Мактабга Япония гранти тақдим этилди

     DSC02851    Япония ҳукумати томонидан Оқдарё туманидаги 40-умумтаълим мактабига 108 млн., 968 минг сўм миқдорида “Кичик миқдордаги грант” маблағи ажратилди.

Кўклам-меҳнат билан кўркам

     Ўлкамизда кўклам нафаси. Баҳор фасли кириб келиши биланоқ дилларда илиқлик, кўтаринки кайфият, уйғониш ҳиссини сезади киши. Баҳор яшариш, янгиланиш, гўзаллик ва яратувчанлик фаслидир. Зеро, бу фасл­да халқимизнинг азалий, миллий қадриятлари мужассам бўлган Наврўз байрами кенг нишонланади.

МУМТОЗ НАВОЛАР ҚАЛБИМИЗ АРДОҒИДА

2017 йил 4 февраль куни Булунғур туманидаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган “МУМТОЗ НАВОЛАР ҚАЛБИМ  АРДОҒИДА” номли  концерт дастури бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, прокуратураси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, маданият ва спорт ишлари бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар таклиф этилган концерт дастурида асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган мумтоз наволар янгради. Шеърият мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоий асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Зулфияхоним издоши

SAM_1190Мамлакатимизда хотин-қизларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, иқтидори ва ибратли фаолияти билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган қизларни рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 8 март — «Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишланган байрам тадбирида «Мус¬тақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш – янги муваффақиятлар омили

2017 йил 4 март куни Самарқанд шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинги бўлими томонидан “Таълим сифати самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди. Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси давлат таълим стандартлари мониторинги мутахассислари, барча шаҳар, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбарлари, умумтаълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Муаллималарга эҳтиром

Баҳор байрамлар билан бошланади. Баҳорнинг илк байрами эса 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунидир. 2017 йил 7 март куни Самарқанд шаҳридаги “Сангизар” базмгоҳида вилоятимиз халқ таълими тизимида самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ муаллималар ҳамда нафақадаги фахрий устозлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Умаров кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни баҳор ва гўзаллик байрами билан самимий табриклади.

Халқаро танловда ғолиблар сафида

Безымянный2017 йилнинг 24-29 январь  кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган В.Крайнев номидаги II-Халқаро пианиночилар танловининг иккинчи босқичида Самарқанд шаҳридаги 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано бўлими 5-синф ўқувчиси Дарья Ахтамованинг иштироки муваффақиятли бўлди.Танловнинг биринчи босқичида берилган танлов шартларини  интернет тармоғи орқали муваффақиятли бажарган истеъдодли ўқувчи ташкилотчилар томонидан танловнинг иккинчи босқичида қатнашиш учун таклифномани қўлга киритди.

Янги бино фойдаланишга топширилди

 устоз 1Вилоятимиздаги педагог-ходимлар, фахрий ўқитувчи ва мураббийларнинг соғлигини тиклаш мақсадида 2002 йилда «Устоз» сиҳатгоҳи ташкил қилинган эди. Ўтган йиллар давомида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида «Устоз» сиҳатгоҳи вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган халқ таълими ходимлари ва фахрий ўқитувчиларнинг севимли масканига айланди.

Мустақиллик меъмори

     Безымянный  2017 йил 31 январь куни Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллик меъмори Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Китоб – билим манбаи

clip_image0022017 йил 26 январь куни Самарқанд шаҳридаги Концерт залида «Китоб мутолаа¬си ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда Ахборот-ресурс марказлари вакиллари, мактабларнинг кутубхоначилари, шаҳар мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда китобхон оилалар вакиллари иштирок этишди.

Онлайн мулоқот

    Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик сингари юксак инсоний фазилатларга меҳр-муҳаббат уйғотиш мақсадида шоир ва ёзувчилар иштирокида (онлайн) видеомулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар, китоб тақдимотлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва мушоиралар ташкил этилмоқда.

ҚАРОР ВА ИЖРО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг 6-бандига асосан 2013 йилдан бошлаб республика миқёсида чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида инглиз тили йўналиши бўйича кириш имтиҳонларини топшириб, минимал кириш балидан юқори балл тўплаган 769 нафар абитуриентлар олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилинган.

“Энг яхши кимё, биология ва физика  фан кабинети мудирлари” кўрик-танлови

20170116_161229Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 23 декабрдаги “Йилнинг энг яхши муҳандиси” ва “Энг яхши кимё, биология ва физика фан кабинети мудири” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги 301-сонли буйруғи асосида  вилоят халқ таълими бошқармасининг 2016 йил 25 декабрда 295-сонли буйруғи тасдиқланиб, туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари тасарруфидаги таълим муассасаларининг  кимё, биология ва физика фан кабинети мудирлари орасидан билимли, жонкуяр, фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш

БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИНИНГ мактаб босқичи ўтказилди

БезымянныйМаълумки, 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 5-8 синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Билимлар беллашуви ўқувчилар орасидан иқтидорлиларни  саралаб олишда алоҳида ўрин тутмоқда.Ўзбекистон  Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Умумтаълим муассасаларида умумтаълим фанлари бўйича Билимлар беллашувини ташкил этиш ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари рейтингини аниқлаш

Янгиқўрғондаги янги мактаб

 clip_image002Янгиқўрғон қишлоғи Нарпай туманидаги энг йирик қишлоқлардан бири бўлиб, асосан Зойир ота, Тепа­қўрғон ва Чорбоғ  маҳаллаларидан ташкил топган.  Катта ўзбек трактининг Бухоро йўналишида жойлашган ушбу қишлоқда  ўтган асрнинг бошларида бунёд этилган 220 ўринли эски мактаб биносида ўқиш икки, ҳатто уч нав­батда ташкил этиларди. Тўгарак маш­ғулотлари ўтишга эса синфлар етишмасди. Ушбу муаммолар инобатга олиниб, 2016 йилда янги мактаб биноси қурилиши вилоят Инвестиция дастурига киритилди.

“Супер дада”лар танлови

         _MG_8372Ҳар бир эр киши, йигит, ҳарбий бўлмаса-да,  у ҳам оила деган кичик бир қўрғоннинг ҳимоячиси, оила эса Ватан ичра кичик бир Ватандир.   Тайлоқ туманидаги 18-мактабгача таълим муассасасида 14-январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Супер дадам” деб номланган танлов ўтказилди. Танловда МТМ тарбиячилари, тарбияланувчилар ва уларнинг ота –оналари иштирок этишди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат  Мадҳияси билан бошланди. МТМ мудираси Т.Шамсиева йиғилганларни байрам билан табриклади.  

MANZIL: XO`JA YUSUF HAMADONIY 50, SAMARQAND 140100; TEL:+99866 233 3765; FAX:+99866 233 6055